Бу давлатлар раҳбарлари расмий саммити бугунги кунгача ўтказилмаган.
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларининг ташаббуси билан жорий йилнинг “Наврўз” байрами кунларида Қозоғистонда Нурсултон Назарбоев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг дастлабки расмий саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тожикистоннинг “asiaplus.tj” агентлиги ўзининг ҳукуматдаги манбасига асосланиб хабар бермоқда.
Бу давлатлар раҳбарлари расмий саммити бугунги кунгача ўтказилмаган. Давлат раҳбарлари икки томонлама бошқа ташкилотларга аъзо давлатлар йиғилишлари доирасида учрашишган.
Ушбу манбанинг хабарига кўра, бу саммит Марказий Осиё давлатлари ўзаро муносабатларининг ривожланишида катта аҳамиятга эга бўлади. Чунки, айнан ушбу саммит минтақадаги давлатларнинг узоқ муддатли манфаатларига хизмат қиладиган кўплаб лойиҳаларни амалга оширишнинг бошланишига сабаб бўлиши кутилмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, бу саммитни ўтказиш санасини келишув жараёни кетмоқда.