Бу гапларга телебошловчи Камола Одилованинг нима алоқаси борлиги бизга ҳам тушунарсизлигича қолди.
“Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура Йўлдошева ижтимоий тармоқларга жойлаштирирадиган суратлари ва уларга ёзиб қолдирадиган изоҳлари билан бошқа ҳамкасбларидан фарқ қилиб туради. У кўпинча инсоф, одамлар ўртасидаги муносабатлардаги самимийлик ва ҳалолликдан сўз очади. Хонанда бу гал илм олиш масаласига эътибор қаратди. “Ёшлар” телерадиоканали телебошловчиси Камола Одилованинг суратини саҳифасига жойлаштирган Манзура Йўлдошева, сурат остига қуйидаги сўзларни битди.
“Илм ўрганмаслик ва ўрганиб туриб етказмаслик – исроф. Ҳар бир неъмат учун жавоб берилади. Инсон нимани хор қилса, шунга зор бўлади”, деб ёзади Манзура.
Бу гапларга телебошловчи Камола Одилованинг нима алоқаси борлиги бизга ҳам тушунарсизлигича қолди. Манзуранинг ёзганларига нисбатан изоҳ қолдираётганлар ҳам Одилованинг қандай алоқаси борлиги билан қизиқишмоқда. Дарвоқе, Манзура Йўлдошев яқинда маъмури билан хайрлашган эди. Айни дамда унинг собиқ маъмури хонанда Жасур Умиров билан иш бошлаган. Манзура Йўлдошева маъмурининг Жасур Умиров билан иш бошлаганига изоҳ берар экан, унга фақат ҳалоллик ёр бўлишини тилади.