Хонанда ўзининг “Шуҳрат” медалига сазовор бўлгани, Райҳон Ғаниеванинг Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонини олганини ёзади.
Хабарингиз бор, бугун 14 февраль куни “Истиқлол” санъат саройида “Эътироф” миллий мукофоти тақдимот маросими ўтказилиб, маданият, санъат ва спорт соҳаларида ўтган йили энг фаол ижод қилганларни тақдирланади.
Бизгача етиб келган маълумотларга қараганда, “Йилнинг энг фаол аёл хонандаси” номинацияси учлигига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ҳамда хонандалар Шаҳзода ва Манзура Йўлдошева киритилган.
Гарчи ушбу маълумот тўлиқ тасдиқланмаган бўлс-ада, ҳар бир хонанда бугун ушбу мукофотни қўлга киритишга умид қилаётгани сир эмас. Шу билан бирга, улар ҳамкасбларига ҳам айни мукофотни қўлга киритишни тиламоқдалар.
Хусусан, хонанда Манзура Йўлдошева ҳам ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига бугун бўлиб ўтадиган тадбирдан нимани кутаётгани ёзиб қолдирди.
“Бугун хонанда Шаҳзоданинг “Эътироф”ни қўлга киритишини истардим. Бу менинг шахсий фикрим. Яқинда мен “Шуҳрат” медалини соҳибаси бўлдим. Райҳон Ғаниева ҳам Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонини олди. Шу сабабли, бу йил Шаҳзода давлат мукофоти билан тенг бўлган “Эътироф”ни қўлга киритса, яхши бўларди.
Кўп бор залда ўтириб, мендан ёши анча катта ҳамда кичик бўлган, у ёки бу йўналишда фаолият кўрсатадиган инсонлар билан турли номинацияларга номзодим кўрсатилган. Бу бошқача бир ҳиссиёт.
Бугун эса тенгқурларимни ёнимда кўришдан хурсандман. Ҳаммага омад”, дейди хонанда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 14 февраль куни соат 18:00 да “Истиқлол” санъат саройида “Эътироф” миллий мукофоти тақдимот маросими старт олади. Маросимни онлайн тарзда сайтимиз орқали кузатишингиз мумкин.

Умида Якубова