Манзура Озарбайжонга бугун етиб борган бўлса-да, хонанданинг ташрифи ҳақидаги хабарлар бир ҳафта аввал озар ва турк матбуотининг асосий янгиликларидан бирига айланган эди.
“Ҳозиргина Бакуга етиб келдим. Сафаримдан асосий мақсад – санъат соҳасида янги ҳамкорликни йўлга қўйиш, озар ҳамкасбларимдан бири Терлан Новхани билан дуэт куйлаш”.
Манзура Озарбайжонга бугун етиб борган бўлса-да, хонанданинг ташрифи ҳақидаги хабарлар бир ҳафта аввал озар ва турк матбуотининг асосий янгиликларидан бирига айланган эди. 20 дан ортиқ расмий интернет-нашрлар Манзуранинг Бакуга ташриф буюраётгани ва клип суратга олдириши ҳақида ёзди.
Маълум қилинишича, Манзура Йўлдошева озар хонандаси Терлан Новхани билан “хиёнат қилмадим” номли дуэт ижро этган. Қўшиқни Манзура ўзбек тилида, Терлан эса озар тилида куйлаган. Мазкур таронага озарбайжонлик таниқли клипмейкер Ноил Наибўғлу томонидан клип суратга олинади.
Маълумот учун, Терлан Новхани Ўзбекистон хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев куйлаган “Бемор” қўшиғининг асл эгасидир.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда “Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтоз ҳам озарбайжонлик хонанда Аҳмед Мустафоев билан “Сев мени” номли дуэт ижро этган эди. Бироқ бу қўшиққа клип олинмади.