...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мактабда ўсмир ўқувчиларга қарата ўқ узди


12:22, 24.01.2018 Олам
 1 894

15 ёшли икки ўқувчи воқеа қурбонига айланди.

Кеча, 23 январь куни Американинг Кентукки штатида 15 ёшли ўсмир ўқувчи Бентон шаҳридаги олий мактабда талабаларга қарата ўт очди. Бу ҳақда “ABC News” агентлиги хабар берди.
 
Штат губернатори Метт Бевин воқеа оқибатида 2 ўсмир қурбон бўлганлигини маълум қилди. Отишма туфайли 15 ёшли қиз воқеа жойида вафот этган бўлса, яна бир ўсмир оғир даражада яраланганлиги туфайли шифохонада жон берди.
 
Маълумотларга қараганда, умумий ҳисобда 17 киши яраланган. Уларнинг 15 нафари ўқдан зарарланишган.
 
Полиция ўт очган йигитчани қўлга олди. Ҳозирча унинг мақсади ва у ҳақдаги бошқа маълумотлар ошкор этилмаяпти.
 
Бентон шаҳридаги мактабда содир бўлган отишма ҳақида АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам хабардор қилинди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Кентукки Бентон Мактабдаги отишма 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!