Мутахассис кўпроқ машҳур бўлган “кулгуча”лар ҳақида ҳисобот тайёрлаши, янги вариантларни таклиф қилиши ва турли мамлакатлардаги фойдаланувчилар уларни қандай ишлатаётганини кузатиб бориши лозим.
Мутахассис кўпроқ машҳур бўлган “кулгуча”лар ҳақида ҳисобот тайёрлаши, янги вариантларни таклиф қилиши ва турли мамлакатлардаги фойдаланувчилар уларни қандай ишлатаётганини кузатиб бориши лозим. Шунингдек, мазкур вакансияга номзод бўлган одам масофадан туриб, лекин тўлиқ иш кунида ишлаши мумкин.
Таржимон биринчи навбатда турли маданиятлар ва миллатларни ўрганиши лозим. Агентлик вакиллари рақобатга дош берувчи иш ҳақини ваъда қилишмоқда.
“Биз бу соҳада таржима эксперти бўла оладиган ва мижозлар билан алоқа ўрната оладиган ўзига хос одамни излаяпмиз”, дейилади эълонда.
Синов топшириғи сифатида иш изловчи матнни инглиз тилидан эмодзи тилига ва аксинча таржима қилиши керак бўлади.
Маълумот ўрнида, эмодзи интернет фойдаланувчиларининг турли ҳис туйғуларини ифодаловчи “кулгуча”лардир. Ҳозирги кунда 700 дан ортиқ эмодзи мавжуд.