...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лионель Месси мисрликларнинг ғазабига учради


13:12, 30.03.2016 Спорт
 4 962

Агар Месси бизни ерга урмоқчи бўлса, уни қўллаб-қувватлаётганларнинг бошига буцисини қўйсин. Яхшиси, у оёқ кийимини Аргентинага берсин, у ерда камбағаллар кўп.

Испаниянинг “Барселона” футбол клуби ҳужумчиси Лионель Месси мисрликлар томонидан жуда қаттиқ танқид қилинди. Бу ҳақда “Chempionat.com” хабар берди.

Аргентина терма жамоаси футболчиси Мисрнинг тижорий телеканали MBC MASR телеканалига берган интервюси бир қанча мисрликларнинг норозилигига сабаб бўлди.

Месси интервьюда ўз буцисини аукционга қўйишни ва ундан тушган пулни эса Мисрда хайрия ишларига сарфлашни айтган. Баъзи одамлар эса буни ҳақорат деб тушундилар. “Биз 7 минг йиллик сивилизациямиз давомида бундай таҳқирланмаган эдик. Мен сени оёқ кийимим билан ураман, Месси. Мана, менинг пойафзалим, мен уни Аргентинага ҳадя этаман”, – дейди Миср парламенти депутати Саид Асасин.

Миср Футбол федерацияси матбуот котиби Азми Магаҳед ўз навбатида шундай деди: “Бизнинг бечора ҳол одамларимиз бунга зор эмаслар. Буци футбол ўйнаш учун ишлаб чиқилган. Мен ҳайратдаман. Агар Месси бизни ерга урмоқчи бўлса, уни қўллаб-қувватлаётганларнинг бошига буцисини қўйсин. Яхшиси, у оёқ кийимини Аргентинага берсин, у ерда камбағаллар кўп”.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Лионель Месси Миср Аргентина Барселона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!