Фильм сценарийси Питер Гуральникнинг “Рок-н-роллни кашф қилган инсон” биографик китоби асосида ёзилади.
Бугун, 24 октябрь куни Голливуд актёри Леонардо Ди Каприо ОАВга берган интервьюсида аввал яшаб ўтган тарихий шахслар ролини ўйнашни маъқул кўришини айтди. Яқин кунларда сценарийси ёзилиши кутилаётган фильмда актёр афсонавий рок-н-ролл қироли Элвис Преслининг продюсери Сэм Филлипснинг ролини ижро этмоқчи, деб
ёзади “Starslife.ru”.
1950 йиллардаги қўшиқчилик индустриясининг энг кўзга кўринган продюсерларидан бўлган Сэм Филлипс нафақат Элвис Преслини балки Жонни Кэш, Жерри Ли Льюис каби яна кўплаб хонандаларнинг дунёга машҳур бўлишига ёрдам берган.
Актёрнинг сўзларига кўра, Элвис Пресли ва Сэм Филлипс ҳақидаги фильмга Paramount билан ҳамкорликда Ди Каприонинг Appian Way компанияси продюсерлик қилади. Сценарий Питер Гуральникнинг “Sam Phillips: The Man WhoInvented Rock ‘N’ Roll” - “Рок-н-роллни кашф қилган инсон” биографик китоби асосида ёзилади.
Умида Якубова