...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ле Пен Европа Иттифоқини СССРга ўхшатди


11:43, 29.06.2016 Олам
 3 352

Франциялик сиёсатчи ЕИни халқлар учун қамоқхона деб атади.

Франциянинг “Миллий фронт” партияси раиси Марин Ле Пен Европа Иттифоқини “халқлар учун зиндон” деб айтди, унинг тақдирини эса Собиқ иттифоққа қиёслади. Бунга у “The New York Times” нашри учун ёзган мақоласида тўхталган.
 
“Кун сайин ЕИнинг тақдири ички қарама-қаршиликлар туфайли барбод бўлган СССРнинг тақдирини эслатмоқда”, дейди Ле Пен.
 
Сиёсатчининг фикрича, Европа Иттифоқи ўзини-ўзи яксон қилди.
 
“ЕИ халқлар учун қамоқхонага айланиб қолди. Ташкилот таркибига кирувчи 28 давлатдан ҳар бири секин-аста ўзининг демократик ютуқларини ҳеч қачон халқ мандатига эга бўлмаган комиссия ва кенгашлар учун қурбон қилмоқда”, дейди “Миллий фронт” етакчиси.
 
Ле Пен ташкилотга аъзо давлатлар томонидан қабул қилинган қонунлар, уларнинг миллий манфаатларига зид эканлигини таъкидлаб ўтди. Унинг фикрича, ЕИни катта ўзгаришлар кутмоқда
.
Сиёсатчи хоним Буюк Британиядаги референдум натижаларига изоҳ берар экан, британияликларнинг мардонавор ҳаракат қилганини ва Brexit “халқнинг биринчи ҳақиқий ғалабаси” эканини айтди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Миллий фронт Марин Ле Пен Европа Иттифоқи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!