...
МЕНЮ
ONLINE TV

Куёв тўйда “келиннинг хиёнатини” экранда намойиш этди


12:35, 07.10.2017 Олам
 41 055

Куёв тўйга барча яқинларини ва ҳатто бўлажак рафиқаси билан хиёнат қилган эркакни ҳам тўйга таклиф этган.

Бир неча кун аввал Сингапурда ўтган тўй келиннинг “шармандагарчилиги” билан якунланди. Куёв келинни барчанинг олдида уялтирди ва шу тариқа байрам ўз ниҳоясига етди.
 
Гап шундаки, молиявий аҳволи “жуда яхши” бўлган бизнесмен куёв тўй маросимидан бир неча ҳафта аввал бўлажак рафиқасини хиёнат қилаётганлигидан шубҳа қилади. Шу сабаб у детектив ёллайди...
 
Жосус бўлажак келиннинг орқасидан қарийб 1,5 ой давомида кузатиб юрди. Аввалига у ҳеч қандай шубҳали ҳатти-ҳаракатларни пайқамайди, бироқ кейинчалик куёвнинг тахминлари ўз тасдиғни топди.


 
Ёлланган детектив бўлажак келин бегона эркак билан меҳмонхона номерларидан бирига кириб кетаётганлигини тасвирга олган. У келин хиёнат қилаётганлигини тасдиқловчи барча далилларни куёвга берган, бироқ куёв тўйни бекор қилмаган.
 
Куёв тўйга барча яқинларини, дўстларини, келиннинг дугоналари ва қариндошларини, ва ҳатто, бўлажак рафиқаси билан хиёнат қилган эркакни ҳам тўйга таклиф этган.
 
Тўй авжига чиққан вақтида у келин ва куёвларнинг “муҳаббат тарихи” видеоролигини қўйишни сўраган.
 
Аввалига сокин қўшиқ садоси остида бизнесмен ҳамда келиннинг биргаликда бахтиёр тушган фотосуратлари экранда намоён бўлган. Бироқ кутилмаганда кадр ўзгариб, келиннинг бегона эркак билан меҳмонхонага кириб кетаётганлиги акс этган видео экранда намойиш этилган...
 
Албатта, барча меҳмонлар ҳайратдан “ёқа ушлашган”. Келин эса йиғлаганча, “шармандаларча” ресторандан қочиб кетган. Куёв ҳам собиқ севгилисига “аччиқ” тилаклар билдириб, тўйхонадан чиқиб кетган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Сингапур Хиёнат Тўй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Abror
16:06 09.10.2017

Nima ham derdim bu hammaga yoshlarga saboq bo'ladi degan umiddaman !!!!


Malik
17:47 07.10.2017

shunaqa qizlani db bollayam qiz tanlashda qiynalishvotti, hozi aqlli db 1tasini tanlasen ertaga qarasen boshqasi bilan opo chopo bo`b yuribdi. Ey Xudo qizlarimizaga o`ziz insof berin!


Malik
17:42 07.10.2017

shunaqa qizlani db bollayam qiz tanlashda qiynalishvotti, hozi aqlli db 1tasini tanlasen ertaga qarasen boshqasi bilan opo chopo bo`b yuribdi. Ey Xudo qizlarimizaga o`ziz insof berin!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!