Суриялик курдлар Россия президентини қўллаб-қувватлаяптилар.
Суриялик курдлар Россиянинг "Ислом давлати" террор гуруҳига қарши олиб бораётган курашини қўллаб-қувватлаган ҳолда Москва билан ҳарбий ҳамкорлик ўрнатишга умид боғламоқда.
Бу ҳақда Сурия Курдистонининг энг таъсир доираси кенг партияларидан бири саналган "Демократик иттифоқ" етакчиси Солиҳ Муслим Муҳаммад РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.
"Биз мамлакатимизда терроризмга қарши курашадиган ҳар қандай кучга ёрдам беришга тайёрмиз. Ўйлайманки, Россиянинг аралашуви Суриядаги инқирознинг сиёсий ечим топишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади", дея Солиҳ Муслимнинг сўзларидан иқтибос келтиради агентлик.
5 октябрь куни расмий Пентагон Суриядаги ҳунрезликликларнинг қайтадан ёйилиб кетишида Россияни айблаган эди. 3 кун аввал эса Буюк Британия, Франция, Германия, Қатар, Саудия Арабистони ва АҚШ сиёсий доиралари Путиннинг араб мамлакатидаги ҳаракатларидан жиддий ташвишда эканликларини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Сурия раҳбари Башар Асаднинг РФ пезиденти Владимир Путинга қилган расмий мурожаатидан сўнг рус ҳарбий ҳаво кучлари 30 сентябрдан бошлаб ИШИД жойлашган ҳудудларга ҳужум қилишни бошлаган эди.

Мадина Нурманова