...
МЕНЮ
ONLINE TV

Куба яна бир “асл фарзанд”идан айрилди


09:06, 27.11.2017 Олам
 3 161

1976-1997 йилларда эса Куба Маданият вазири сифатида фаолият олиб борган.

1930 йил 13 июнь куни Кубанинг Гавана шаҳрида туғилган Армандо Энрике Харт Давалос (исп. Armando Enrique Hart Dávalos) 88 ёшида оламдан ўтди.

Куба сиёсий ҳаётида ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлган Армандо Кубадаги “26 июль Ҳаракати” аъзоси ҳисобланган.

Шунингдек, фан доктори сифатида қилган кўплаб илмий ишлари қаторида, таълим тизимига қўшган ҳиссаси билан ҳам эсланадиган Армандо 1959-1965 йилларда Таълим вазири бўлиб ҳам ишлаган.

У 1976-1997 йилларда эса Куба Маданият вазири сифатида фаолият олиб борган.

Бундан ташқари Армандо Харт Фидел Кастронинг энг яхши ҳамкори ва энг яқин дўсти бўлган.

Hoursnews нашри хабарига кўра, шифокорлар Харт ҳаво етишмаслиги боис вафот этди деган тахминни илгари суришган.

Эслатиб ўтиш керакки, Куба маданияти ва илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси, саводсизликка қарши кураш ҳаракатлари учун Армандо “Хосе Марти”, “Карлос Мануэл де Сеспедес” ва “Плайя-Хирон” орденлари билан мукофотланган.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Фидел Кастро Армандо Харт Куба 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!