Ҳа, бугунги жаҳон чемпиони бўлган футболчиларнинг барчаси етим болалар ва қизлар эди.
Одатда болалар қандайдир яхши иш қилишса ота-онангга раҳмат дейди халқимиз. Лекин бугун ундай кун эмас. Бугун Россия пойтахти Москва шаҳрида Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган болалар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда дунёнинг турли чеккаларидан ўнлаб терма жамоалар иштирок этишди. Ҳа, футболчиларнинг барчаси етим болалар ва қизлар эди. Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор мана шу мусобақада иштирок этди.
Терма жамоа мураббийи Жамшид Асадов бир неча ой олдин тарихда илк бор Ўзбекистон ҳам мана шу Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин яқин вақт ичида барчаси аниқ бўлади деб ҳамкасбимиз Нарзулла Сайдуллаевга мурожаат қилган экан. Ўшанда Нарзулла бу хабарни эшитиб, ич-ичидан севинган, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон миқиёсидаги яна бир нуфузли чемпионатда иштирок этишининг ўзидан қувонган.
Мана бугун ўша жамоа Жаҳон чемпиони бўлди! Дунёда ҳозир мана шу йигитлар тенгсиз! Лекин уларнинг кўнгли ярим. Ҳар бир она боласини 9 ой ўз қорнида кўтариб юради ва минг азобда фарзандини дунёга келтиради. Лекин қандай қилиб ўз боласини ташлаб кетишга журъат қила олар экан? Мана шу болалар Меҳрибонлик уйида тарбияланиш билан бирга футбол билан шуғулланишга ва ўз юрти шарафини жаҳон миқиёсидаги мусобақада муносиб ҳимоя қилишга куч топа олишгани ҳақиқий жасорат эмасми? Финалда ўзини ҳам аямай гол уриб оёғини жароҳатлаб олган терма жамоамиз аъзосини кўрдингизми? Мана шу ҳақиқий ватанпарварлик бўлади. Мусобақада иштирок этган барча-барчани бугунги тарихий ғалаба билан табриклаймиз.
Ташкилотчилар беъжизга мусобақага “Келажак сенга боғлиқ” (“Будущее зависит от тебя”) деб ном қўйишмаган. Мана шу болакайлар келажакда шундай инсон бўлиб етишишсин-ки, уларни дунёга келтирган лекин турли сабаблар билан “детдом”га ташлаб кетган ота ва оналар пушаймон бўлсин.
Жаҳон чемпионатига бориб ўйинлардан олдин қўлларини дуога очиб, Ўзбекистон мадҳиясини баралла куйлаган, барча рақибларни енгиб байроғимизни баланд кўтарган укаларимиз билан бутун халқимиз фахрланади! Мени хурсанд қилган жиҳат йигитларимиз финал учрашувида ғолиб бўлишганидан кўп ўтмай Ўзбекистон МОҚ президенти ҳамда ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнин табриги чоп этилди. Демак, бу сафарги Жаҳон чемпионлари ҳам эътибордан четда қолишмайди.
Сарлавҳани нотўғри ёзганим учун узр сўрайман. Уларнинг кўнгли ярим эмас. Сабаби Ўзбекистон мамлакати уларнинг ҳақиқий ота-онаси! Бу давлатда ҳеч ким меҳр ва эътиборсиз қолиб кетмайди!

Акмалхон Эшонхонов