...
МЕНЮ
ONLINE TV

Колумбиядаги кумуш конида фалокат юз берди


14:21, 07.10.2017 Олам
 1 618

Кўчкига кучли ёғингарчилик сабаб бўлганлиги айтилмоқда.

Колумбиянинг ғарбий ҳудудида жойлашган кумуш конида содир бўлган кўчки натижасида 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Nationalpost” нашри хабар берди.
 
Маҳаллий ОАВ томонидан маълум қилинишича, воқеа Чоко вилоятидаги Мунгара дарёси яқинидаги кумуш конида содир бўлган. Кўчкига кучли ёғингарчилик сабаб бўлганлиги айтилмоқда.
 
Колумбия фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан кондаги ишчиларни қутқариш ишлари чоғида 4 нафар аёл ва 2 нафар эркак, жами 6 нафар кон ишчисининг жасади олиб чиқилган.
 
Ноқонуний фаолият олиб борган кумуш конида қанча ишчи бўлганлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ. Фалокат оқибатида ҳалок бўлган кончиларнинг сони ошиши мумкинлиги айтилмоқда.
 
Фавқулодда ҳолат эълон қилинган ҳудудда қидирув ва қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Колумбия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!