Кучли ёмғир дарёлар сув сатҳининг кўтарилишига сабаб бўлди. Натижада эса кучли сел юзага келди.
Маълумотларга қараганда, сел Мокоа шаҳрининг 17 та туманига зарар етказди. Табиий офат сабаб 300 оила жабрланди, 400дан ортиқ киши яраланди, 200дан зиёд кишининг тақдири ҳозирча номаълум, ўнлаб уйлар вайрон ҳолга келди.
45 минг киши яшовчи шаҳар электр тармоғисиз қолди. Бундан ташқари, газ ва сув таъминоти ҳам узилган. Мокоа кўчалари лойқали сув билан тўлиб тошди.
Колумбияда сел кучли ёмғир туфайли Мокоа, Сангояко ва Мулатос дарёларининг сув сатҳи кўтарилгани натижасида юзага келди. Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос мамлакатда табиий офат режимини эълон қилди.
Табиий офат оқибатида қурбон бўлганларнинг оилалари қарийб 18,5 миллион песо, яъни деярли 6400 доллар миқдорда давлат ёрдами маблағини олишади.