...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кофи Аннан вафот этди


19:32, 18.08.2018 Олам
 6 919

БМТнинг собиқ бош котиби Кофи Аннан 80 ёшда вафот этди.

Бугун, 18 август куни БМТнинг собиқ бош котиби Кофи Аннан 80 ёшида ҳаётдан кўз юмди. У бетоб бўлиб, Швейцариядаги шифохонага боргандан кейин вафот этган. Сиёсий арбоб яқинда жанубий Африкада бўлиб, шу куни эрталаб Швейцарияга ташриф буюрган.
 
Мотам маросимига йиғилганлар: "Биз бугун мотам маросимида эканмиз буюк инсонни буюк яратувчини, бошқарувчимизни йўқотдик, у намунали ҳаёт кечирди”, деб фикр билдирганлар.
 
Кофи Аннан 1938 йилда Гананинг Кумаси шахрида туғилган. Тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори, сиёсат арбоби 1997 йилдан 2006 йилгача 7 маротаба БМТнинг бош котиби лавозимига сайланган.
 
Аннан вафотидан олдин бетоблигида рафиқаси Нане фарзандлари Ама, Кожо ва Нине ёнида бўлганлар.
 
“Айни дамда чуқур қайғудамиз лекин биз унинг барчага ўрнак бўладиган ҳаётини оммага маълум қиламиз” деган оиласи.

Эслатиб ўтамиз, бундан 791 йил аввал – 1227 йил 18 августда Мўғул давлат асосчиси Чингизхон ҳам вафот этган.
Маржона Жуманова

Теглар:Кофи Аннан БМТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!