Рожер Стоун Ҳиллари Клинтоннинг шахсий ҳаёти ҳақида китоб ёзди.
АҚШ президентлигига номзодлардан бири-Доналд Трампнинг маслаҳатчиси Рожер Стоун собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг шахсий ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи китоб ёзди. Бу ҳақда The New York Post хабар берган.
Китоб "Клинтонларнинг аёлларга қарши уруши" (The Clintons’ War On Women) деб номланади. Муаллифнинг таъкидлашича, Ҳиллари турмуш ўртоғи Билл Клинтоннинг ҳиёнатларига чидай олмай узоқ вақт давомида уни дўппослаб келган. Исбот тариқасида муаллиф 1993 йилда Ҳиллари ўлим тўшагида ётган отасини кўриш учун Арканзас штатига зудлик билан учиб кетгани, Билл Клинтон эса бу вақтда Оқ Уйда Барбара Стрейзанд билан кўнгилҳушлик қилганини келтиради. Ушбу воқеадан хабар топган Клинтон хоним эрининг бўйин қисмига зарар етказган.
"Мен Клинтонлар оиласининг вакилларидан бири гиёҳванд моддаларга ружу қўйгани ҳақидаги далилларни ҳам тақдим этаман. Бу орқали Клинтон хонимнинг АҚШ президентлигига даъвогарлик қилишига тўсқинлик қила оламиз. Ҳиллари—ҳақиқий қор маликаси! Сиз сайловолди ташвиқотларда кўриб турган аёл эса қалбаки", дея Стоуннинг сўзларидан иқтибос келтиради The New York Post.
Китоб 2015 йилнинг 13 октябрида нашрдан чиқиши режалаштирилмоқда.

Мадина Нурманова