...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кимга ишониш керак?


17:41, 24.01.2018 Олам
 5 430

Бугунги кунда Суриядаги Африн шаҳри ҳудудида урушга кирган томонлар бир-бирини рад қиладиган қарама-қарши маълумотларни тарқатишмоқда.

Ҳозирги вақтда урушлар фақат жанг майдонларида эмас, виртуал оламда ҳам қизғин олиб борилмоқда. Бунга мисол қилиб Туркиянинг Сурияда ўтказаётган ҳарбий амалиёти борасидаги ахборотларни келтириш мумкин.  
 
Бугунги кунда Суриядаги Африн шаҳри ҳудудида урушга кирган томонлар бир-бирини рад қиладиган қарама-қарши маълумотларни тарқатишмоқда.
 
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг бугун, чоршанба куни берган маълумотига кўра, туркиялик ҳарбийлар 7-8 жангчини қурбон берган. Курдларнинг йўқотиши эса 268 нафарни ташкил қилган.
 
Курдларнинг берган маълумотига кўра, “203 нафар турк ҳарбийси ва уларга ёрдам бераётган жангчилар, шу жумладан тўрт нафар гуруҳ бошлиғи ўлдирилган”. Курдлар ўзларииннг йўқотишини уч нафар, деб эълон қилган.
 
Курдларнинг маълумотига кўра турк авиацияси олиб бораётган бомбалашлар чоғида олти нафар тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлган ҳамда 16 нафари яраланган.
Обил Сафаров

Теглар:Сурия Туркия Африн 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!