Митингда қатнашаётган “Озодлик” миллатчи партияси вакиллари бўлиб, полиция уларга қаршилик кўрсатмоқда.
Митингда қатнашаётган “Озодлик” миллатчи партияси вакиллари давлат тили ҳақидаги амалдаги қонун Украина конституциясига мос келмаслигини таъкидлашмоқда.
Акцияда қатнашаётганлар сони юз нафардан зиёдни ташкил қилади. Шунга қарамай, у ерда полиция ходимлари ҳозир бўлишган.
Украинада 2012 йилда давлат тили ҳақидаги қонун расмийлаштирилган эди. Унга кўра, мамлакатнинг 27 минтақасидан 13 тасида рус тили минтақавий тил сифатида рамийлаштирилган. 2014 йилги давлат тўнтаришидан кейин Украина Олий радаси бу қонунни бекор қилишни талаб қилди. Бунга жавобан мамлакат жануби ва жануби-шарқида тартибсизликлар бошланди. Ўшанда вақтинчалик Украина президенти вазифасини бажараётган Александр Турчинов бу қарорни қўллаб-қувватламади.
Ҳозирда Олий рада давлат тили борасида бир нечта қонун лойиҳаларини тайёрлаб қўйган. Уларда украин тили мамлакатдаги барча жабҳаларда қўл келиши кўзда тутилган. Бу қонун лойиҳалари тегишли назорат комиссия томонидан кўриб чиқилади.