КХДР ташқи ишлар идораси Хитой ва Россиядаги ҳамда БМТдаги ўз вакилларини маслаҳатлашув учун чақириб олган.
Уларни чақиришдан мақсад Шимолий Кореяга нисбатан халқаро босимнинг ортишидир. Шу муносабат билан КХДР ташқи ишлар идораси Хитой ва Россиядаги ҳамда БМТдаги ўз вакилларини маслаҳатлашув учун чақириб олган.
КХДР раҳбари АҚШнинг Гуам оролидаги Андерсон ҳарбий базаси ҳудудига яқин ва ўрта узоқликка учириладиган ракеталар билан зарба бериши мумкинлигини айтиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот учун, 4 август куни АҚШ томонидан таклиф этилган резолюция лойиҳаси БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 15 нафар аъзоси томонидан қабул қилинди.
Янги санкциялар КХДРга 1 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги хорижий валюта келишини чеклашни мақсад қилган. Шунингдек, санкцияларда КХДР экспортининг 4 та асосий йўналиши бўлган кўмир, темир рудаси, қўрғошин ва қўрғошин рудаси, денгиз маҳсулотлари экспортини чеклашни режалаштирилди.
Бундан ташқари, санкция дунё мамлакатлари томонидан КХДРлик меҳнат мигрантлари ишчи кучидан фойдаланишни тақиқлашни ҳам кўзда тутади.