...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кашмирда қуролли тўқнашув содир бўлди, қурбонлар бор...


16:02, 11.10.2017 Олам
 2 382

Жамму Кашмир мусулмон озодлик ҳаракати жангариларидан ҳам икки киши ўлдирилган.

Ҳиндистоннинг Жамму Кашмир штатида ҳарбийлар ва исёнчилар ўртасида содир бўлган тўқнашувда 2 нафар Ҳиндистон мудофаа кучлари аскари ва 2 нафар жангари ҳалок бўлган. Бу ҳақда “Thehindu.com” нашри хабар берди.
 
Ҳиндистон мудофаа вазирлигининг матбуот котиби Ражеш Калиа ўз баёнотида маълдум қилишича, воқеа Бандипора шаҳрининг Ҳажин қишлоғида содир бўлган. Бундан ташқари, тўқнашувда икки нафар ҳинд аскари ҳалок бўлган, Жамму Кашмир мусулмон озодлик ҳаракати жангариларидан ҳам икки киши ўлдирилган.
 
Шунингдек, Ражеш Калиа қуролли тўқнашувлар ҳали ҳам давом этаётганлигини маълум қилди.
 
Ҳимолай тоғлари бағрида жойлашган Кашмир вилояти 1947 йилда Буюк Британия томонидан мустақиллик “берилган” Ҳиндистон ва Покистон давлатлари ўртасида кескин зиддиятларга сабаб бўлиб келмоқда.
 
Жамму Кашмир мусулмон озодлик ҳаракати гуруҳлари 1989 йилдан бери ҳудудни Покистон назоратига ўтиши йўлида ҳаракат олиб бормоқда.
 
Кашмирда 1947 йилда то шу кунга қадар давом этиб келаётган зиддиятлар сабаб 70 минг инсон бевақт ҳаётдан кўз юмган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кашмирда Ҳиндистон ва Покистон армияси ўртасида отишма юзага келгани, аниқроғи Покистон мудофаа вазирлиги мутбуот хизмати томонидан берилган баёнотга кўра, Ҳиндистон армияси томонидан Кашмир водийсининг Раҳ Чикри ҳудудидаги покистонлик аскарлар томон ўқ узилгани ҳақида хабар берган эдик..
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Ҳиндистон Покистон Кашмир 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!