...
МЕНЮ
ONLINE TV

Карина Капур Хон ўғил фарзандли бўлди?!


09:53, 20.12.2016 Кино
 6 332

Таъкидлашларига қараганда, Саиф Али Хон доим рафиқасининг ёнида. Улар ҳар қандай тадбирга бирга боришяпти.

Бир неча кундан бери ижтимоий тармоқлар ҳамда ОАВда Болливуднинг машҳур жуфтлиги Саиф Али Хон ҳамда Карина Капур Хоннинг ўғил фарзандли бўлганликлари ҳақидаги тасдиқланмаган маълумотлар тарқалмоқда. Бу ҳақда “Indianexpress.com” нашри ёзмоқда.
 
Капурлар ва Хонлар оиласи шу муносабат билан ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тарқалаётган маълумотларга ўз муносабатларини билдиришди.
 
Хусусан, Карина Капурнинг отаси Рандхир Капур ОАВга берган интервьюсида шундай дейди:
 
“Каринанинг фарзандли бўлгани ҳақидаги хабарлар ёлғон. Унинг кўзи ёригани йўқ. У кечагина менинг уйимга меҳмонга келди ва мен билан овқатланди. Шифокорлар ҳали 10 кун вақт борлигини айтишмоқда. Унинг аҳволи яхши, хавотирга ўрин йўқ, ҳаммаси ўз вақтида бўлади”.
 
Маълумотларга кўра, ҳомиладор бўлишига қарамай, Карина қатор тадбирларда иштирок этишдан тўхтамаяпти. Таъкидлашларига қараганда, Саиф Али Хон доим рафиқасининг ёнида. Улар ҳар қандай тадбирга бирга боришяпти.
 
Эслатиб ўтамиз, Карина ва Саифнинг фарзандли бўлишлари ҳақидаги хабар 2016 йилнинг июль ойида тарқалганди.
 
Ўшанда Саиф Али Хон айнан “IndianExpress.com” нашри орқали яқинда ота бўлиши ҳақида хабар берганди.
 
“Мен рафиқамнинг ҳомиладор экани ҳақидаги хабарни тасдиқлаш учун мурожаат қилганингиз учун ташаккур билдираман. Бу янгиликни тасдиқлаш баробарида рафиқам Карина Капур Хон декабрь ойида она бўлиши ҳақида айтмоқчиман. Азиз мухлислар, бизни дуо қилинг”, деган эди актёр.

Маълумот учун, туғилажак чақалоқ Саиф Али Хоннинг учинчи, Карина Капур Хоннинг эса биринчи фарзанди. Саиф Али Хоннинг биринчи турмушидан икки нафар фарзанди бор.
Умида Якубова

Теглар:Саиф Али Хон Карина Капур Хон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!