...
МЕНЮ
ONLINE TV

Канадалик фуқаро кўрмайдиган кўзи ўрнига камера жойлаштирди


11:34, 27.01.2016 Олам
 2 619

Болалигида тасодифий жароҳат туфайли кўзлари кўрмай қолган режиссёр ўнг кўзи ўрнига камера ўрнатди.

43 ёшли Роб Спен бир кўзини роботлаштирилган мини камерага алмаштирди. Эндиликда у ўзини “Eyeborg” деб атамоқда. Бу ҳақда “News.rambler.ru” нашри маълумот беради. Ушбу камера нерв тўқималарига бевосита уланган. Камера ёрдамида бўлиб ўтаётган воқеаларни 3 дақиқагача ёзиб олиш имконияти бор.

Асли касби режиссёр бўлган Робнинг ўнг кўзи кўрмасди. У болалигида ўйинчоқ тўппончадан отилган тасодифий ўқ туфайли ожиз бўлиб қолган кўзининг ўрнига, кўз косасига жойлаштирилган камерани ўрнаттирди. Бу Робнинг иккинчи кўз камераси. Унинг фикрига кўра янги моделдаги камера аввалгисидан тез ва сифатли ишлаяпти. Ташқаридан Робнинг кўзида линза ёки шиша бўлаги борга ўхшайди. Яқинда Роб чап кўзидан фарқ қилмайдиган кўз шаклидаги кичик камерани яратмоқчи.
Умида Якубова

Теглар:Кўз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!