...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жума куни қандай об-ҳаво кузатилади?


14:25, 05.07.2018 Бу қизиқ
 4 220

Эртага об-ҳавода кузатиладиган ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.

Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, эртага, 6 июль куни Республикада қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +22...+24, кундузи +38...+40 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +35...+40 даража бўлади. Бироз булутли ҳаво кузатилади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +21...+26, кундузи +35...+40 даража бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +24...+29, кундузи +38...+43 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб туради.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +24...+29, кундузи +37...+42 даражагача кўтарилади.
 
Мамлакат шимолида, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +23...+28, кундузи +38...+43 даража бўлади.
 
Қамчиқ довони ва Чимён тоғли ҳудудида ҳаво кечаси +17...+22, кундузи +27...+32 даража бўлиб, ёмғир ёғмайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!