...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жума куни об-ҳавода қандай ўзгаришлар бўлади?


19:08, 08.11.2018 Бу қизиқ
 6 056

Эртага қандай кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг.

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 9 ноябрь куни мамлакат бўйлаб қандай об-ҳаво ҳукм суриши ҳақида маълумот берди. Марҳамат, жума куни об-ҳавода қандай ўзгаришлар бўлиши билан танишинг.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +1...+3, кундузи +13...+15 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиб, ҳаво бироз булутли бўлади.
 
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси 0...+5, кундузи +7...+12 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик бўлмайди.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +10...+15 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.


 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5 кундузи +10...+15 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиб, ҳаво бироз булутли бўлади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +10...+15 даражага етади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +7...+12 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси -5...+0, кундузи эса +4...+9 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!