Жонни Депп “ҳудбинларча ва масъулиятсиз ҳаёт тарзини олиб борди”, дейилади даъво аризасида. У ҳар ой 2 миллион доллар сарфлагани маълум қилинди.
Айбловга кўра, Жонни Депп шартнома шартларини бузган, пул маблағларини масъулиятсизлик билан сарфлаган. Жонни Депп “ҳудбинларча ва масъулиятсиз ҳаёт тарзини олиб борди”, дейилади даъво аризасида. У ҳар ой 2 миллион доллар сарфлагани маълум қилинди. Компания вакиллари актёрдан 560 минг доллар талаб қилишмоқда, шунингдек, улар Деппни молиявий муаммоларига ўзи масъул бўлишга иқрор бўлишини исташяпти.
Ҳужжатда келтирилишича, Жонни Депп Багаманинг бир неча оролларини, 14 та уйни харид қилиш учун 75 миллион доллар сарфлаган. 18 миллион долларни кемалар сотиб олиш ва уларни жиҳозлашга харж қилган. Яна бир неча миллион доллар маблағ санъат асарлари, заргарлик буюмлари сотиб олишга ва гитара коллекциясини тўлдиришга кетган.
Бундан ташқари, Жонни Депп ҳар ой вино учун 30 минг доллар, 40 нафар хизматчиси учун 300 минг доллар, қўриқчилари учун 150 минг доллар миқдорда маблағ сарфлаган.
Хабарларга қараганда, аслида компания томонидан берилган бу даъво аризаси Жонни Деппнинг даъвосига жавобан тақдим этилган. 13 январь куни актёр Management Group компанияси туфайли миллионлаб доллар маблағи йўқотганлигини ва натижада 40 миллион доллар миқдорда қарзга ботганлигини даъво қилиб, судга мурожаат қилганди. Шунингдек, актёр менежерларини ўз вақтида солиқ тўламаганликда айблаб, компенсация сифатида 25 миллион доллар талаб қилган.