Хотиннинг эрига хиёнати ва бевафолик қилиши оғир жиноят бўлиб, бу жиноятни содир этган шахснинг бурни кесилган.
Бундан ташқари, қасамхўрлик жиноятлари, одам ўлдириш ва айрим ҳолатларда ёлғон хабар берганлик учун айбдорлар ўлим жазосига ҳукм қилинган. Отасининг умрига зомин бўлган қотил фарзанднинг танасидан гўштлари суғуриб олиниб, кейин тиканларга ётқизилган ва қотиллик жиноятига қўл урган падаркуш фарзанд оловда ёқиб юборилган.
Таъкидлаш жоизки, ўғирлик жинояти учун оғир жазо тайинланган. Ўғирлик жиноятини содир этган айбдор шахснинг қўлини кесиш белгиланган. Шунингдек, хотиннинг эрига хиёнати ва бевафолик қилиши оғир жиноят, деб эътироф этилган ва бу жиноятни содир этган шахснинг бурни кесилган.
Қадимги Месопатамия давлатида бировни одам ўлдиришда ёлғондан айбловчиларга ва ёлғон кўрсатма бериш оқибатида бирор бир киши учун ўлимга маҳкум этилиш хавфини туғдирган шахсларга ўлим жазоси тайинланган. Агар шифокор эҳтиётсизлик натижасида беморни ўлдириб қўйса, унинг қўли кесилган.
Давлат ва ижтимоий тузумга қарши ҳар қандай суииқасд қилган киши ўлим жазосига ҳукм қилинган. Ўз давлатини ёки қишлоғини қаттиқ овоз чиқариб сўккан кишига энг юқори жарима жазоси тайинланган. Шунингдек, Брахманни ўлдириш энг оғир жиноят ҳисобланган. Аммо брахман одам ўлдириш жиноятини содир этган бўлса, унга ўлим жазоси ҳукм қилинмаган ва у мамлакатдан қувиб юборилган. Биринчи марта ўғирлик қилган кишининг иккита бармоғи, иккинчи марта ўғирлик қилган кишининг қўли ва оёғи кесилган. Учинчи марта ўғирлик қилган киши ўлим жазосига ҳукм қилинган.
Қасддан қилинган туҳмат учун оғир жазо қўлланилган. Солиқ тўлашдан бўйин товлаган киши оғир жазога ҳукм қилинган, ичкиликбозлик қилган кишига ўлим жазоси тайинланган.
Бирор кишига қасддан тан жароҳати етказган кишининг мол-мулки мусодара қилиниб, у мамлакатдан ҳайдаб юборилган. Қасддан одам ўлдириш, давлатга хиёнат, худосизлик каби жиноятлар учун ўлим жазоси берилган. Агар ўғри жиноят содир этган жойида қўлга олинган бўлса, у қамоқ жазосига ҳукм қилинган, кечаси ўғирлик қилган шахсга ўлим жазоси тайинланган.
Хулоса ўрнида айтганда, давлатчилик ривожланиши жараёнида жиноят турлари ва уларга бериладиган жазолар ҳам шаклланиб, ўзгариб борган.