...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жиноятчи шифокор қўлга олинди ва шифокор назоратига топширилди


14:58, 28.11.2017 Олам
 4 232

Эслатиб ўтамиз, Сергей Қозоғистон Республикаси ҳудудида ҳам 2017 йилнинг июль ойида интернет орқали қатор ноқонуний тарғибот ишларини олиб борганлиги аниқланган.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ултра товуш текришуви шифокори  полиция томонидан ҳисбга олинди.

36 ёшли шифокорга нисбатан полиция томонидан террорни қўллаб-қувватлаш, насронийларга нисбатан нафрат ва инсонлар онгида қўрқув уйғотиш айблари қўйилган.

Махсус хизмат ходимлари томонидан 2017 йилнинг июль ойида шифокор ижтимоий тармоқларнинг бири орқали Москвадаги хусусий клиникага мурожаат қилиб, Москва ва Петербургни “қонга чўктираман” деб қўрқитгани аниқланган.

Шунингдек, унинг ижтимоий тармоқлар орқали фойдаланувчиларни Петербург метро бекатларида портлашни амалга ошириш ва руҳонийларни ўлдиришга чақирган.

“Hoursnews” нашри хабарига кўра, 2017 йилнинг 23 октябрь куни Сергей Афанасев қўлга олинган. У воқеа жойининг ўзида айбига иқрор бўлиб, эҳтиёт чораси сифатида уй қамоғига ҳукм қилинишини илтимос қилган.

Хабарда айтилишича, қўлга олинишидан бир неча кун олдин Сергей Пулкова аэропортини портлатиб юбориши ҳақида хабарларни тақатганлиги ҳам аниқланган.

Ҳозирда шифокорнинг ўзи шифокор кўригига юборилган. Суд-тиббий экспертиза шифокорнинг соғлиғи борасида текширувлар олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Сергей Қозоғистон Республикаси ҳудудида ҳам 2017 йилнинг июль ойида интернет орқали қатор ноқонуний тарғибот ишларини олиб борганлиги аниқланган. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Шифокорнинг ноқонуний тарғиботи Россия Портлатиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!