
Жаҳон чемпионатининг 12-кунида ҳам Россияда футбол байрами давом этмоқда.
Дастлаб, Муҳаммад Салоҳ 22-дақиқада ҳисобни очди, аммо арабистонликлар биринчи бўлим якунига қадар пенальтидан гол уриб мувозанатни тикладилар. Ўйиннинг сўнгги дақиқалари янада қизиқарли ҳужумларга бой ўтди. Шундай ҳужумларнинг бирида Ал Досари Саудия Арабистони терма жамоасига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.
Шу тариқа, мундиалнинг “А” гуруҳини расман икки жамоа – Саудия Арабистони ва Миср тарк этди. Уругвай ва Россия нимчорак финалга йўлланма олди. Муҳаммад Салоҳ жамоаси учун бу жаҳон чемпионати муваффақиятсиз якунига етди.
ЖЧ-2018. “А” гуруҳи.
Саудия Арабистони – Миср 2:1.
Голлар: Ал Фараж (45, пенальти), Ал Досари (90) – Салоҳ (22),
Саудия Арабистони – Ал Мосайлем, Ҳаусауи, Ал Шаҳрани, Ал Брейк, Ҳаусауи, Ал Могауи, Отайф, Ал Фараж, Баҳебри (Ассери, 65), Ал Досари, Ал Муваллад (Ал Шеҳри, 79).
Миср – Эл Хадари, Габр, Абдель-Шафи, Фатҳи, Ҳезази, Эль-Ненни, Ҳамед, Ал Саид (Уарда, 45), Трезеге (Қаҳрабо, 81), Моҳсен (Собҳи, 64), Салоҳ.
Огоҳлантиришлар: Габр (45), Фатҳи (86).
.jpg)
.jpg)