“Мажлисдан сўнг “Навбаҳор” футбол клуби ЎФФ ҳамда ЎзПФЛ номига тушунтириш хати йўллади”, дейилади хабарда.
Воқеа содир бўлганидан сўнг бир кун ўтиб, ЎзПФЛ ташкилоти Чемпионат регламенти тартиб-интизом кодексининг 5-моддаси, 1-бўлим, 5.9 пункти ҳамда 5-модда, 4-бўлим, 5.57 пунктига кўра “Навбаҳор” ПФКни 10 миллион сўм миқдорида жаримага тортди ва шунга ўхшаш ҳолат такрорланса янада қаттиққўл чоралар қўлланиши ҳақида огоҳлантирганди.
Юзага келган можаро юзасидан “Навбаҳор” футбол клуби раҳбарияти бугун, 3 октябрь куни фавқулодда йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Йиғилишни “Навбаҳор” клуби директори Носир Султонов ўтказди ва унда юзага келган можаро сабаблари ўрганилганлиги ҳақида мажлис иштирокчиларига ахборот берди.
Носир Султонов ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндошган клубнинг айрим ҳодимларига нисбатан тегишли чоралар кўрилганини таъкидлади.
Мажлисдан сўнг “Навбаҳор” футбол клуби ЎФФ ҳамда ЎзПФЛ номига тушунтириш хати йўллади. Хатда бу каби ҳолатлар юзага келмаслигини кафолатланади”, дейилади хабарда.
Шунингдек, “Навбаҳор” ПФК матбуот котиби Шавкат Содиқов ва хавфсизлик бўйича офицер Раҳмонов Баҳодирнинг эгаллаб турган лавозими кўриб чиқилиши кераклиги ҳақида ҳам қарор чиқарилди.