...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанубий Кореяда “парранда гриппи”дан карантин эълон қилинди


10:19, 20.11.2017 Олам
 2 379

Берилган маълумотларга кўра, шу кунларда Чолла-Пукто вилоятидаги фермалардан бирида ўрдаклар H5N6 вируси билан касаллангани аниқланган.

Бугун Жанубий Кореянинг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакатдаги барча паррандачилик фермаларида 48 соатлик карантин эълон қилди.
 
Карантин H5N6 — “парранда гриппи”ни олдини олиш мақсадида ташкил қилинди, дея хабар бермоқда РИА ахборот агентлиги.


 
Берилган маълумотларга кўра, шу кунларда Чолла-Пукто вилоятидаги фермалардан бирида ўрдаклар H5N6 вируси билан касаллангани аниқланган.
 
Фермада 12 минг 300 бош ўрдак сўйилган, атрофдаги 10 км радиусда жойлашган ҳудудда дарҳол карантин эълон қилинган. Касаллик тарқалган фермада бир ҳафталик карантин давом этмоқда. Мамлакат бўйлаб 166 та парранда гўштини қадоқлашга ихтисослашган марказларда дезинфекция ишлари олиб борилади.
 
Жанубий Корея ҳукумати “парранда гриппи” тарқалишининг олдини олиш бўйича ўтган ҳафтанинг якшанба куни фавқулодда мажлис ўтказди.
 
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, паррандаларда касаллик симптомларсиз ўтади. Айрим ҳолларда вирус паррандаларни касаллантириш “чегарасидан” ўтиб, одамга, бундан ташқари, бошқа сут эмизувчи ҳайвонларга юқиши мумкин.
 
Эслатиб ўтамиз, H7N9 вируси 2013 йилда биринчи марта Хитойда аниқланган эди. Бу вирус тарқалган даврда инсонлар ҳаётига жиддий хавф туғилган ва натижада 100 дан ортиқ инсон касалликдан азият чеккан.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Парранда гриппи Жанубий Корея Карантин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!