Баъзи жойларда ёмғир, бошқа ҳудудда эса шамол кескин бўлишига қарамай, ҳаво ҳарорати юқори даражада.
Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +35... +37, кечаси эса +21... +23 даража иссиқ бўлади. Шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсиб, 12-17 метр тезликкача кучайиши мумкин.
Фарғона, Наманган ва Андижонда кундузи вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши кутилмоқда. Кечаси эса ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат +30... +35, кечаси эса +20... +25 бўлиши кутилмоқда. Шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсиб, 12-17 метр тезликкача кучайиши мумкин.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +33... +38, кечаси эса +20... +25 бўлиши айтилмоқда. Шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсиб, 12-17 метр тезликкача кучайиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бироз ҳаво булутли бўлади. Ҳарорат кундузи +34... +39, кечаси +20... +25 бўлади. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи +35... +40, кечаси +21... +26 бўлади. Шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсиб, 12-17 метр тезликкача кучайиши мумкин.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи +35... +40, кечаси +22... +27 бўлади. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсади.