2016 йилда Ўртаер денгизида 4,7 минг нафар муҳожир ҳалок бўлган.
28 ноябрь куни Италиянинг қирғоқ қўриқчилари Ўртаер денгизи орқали Европага йўл олган 1400 муҳожирни қутқариб қолди. Қутқарувчиларнинг профессионал иш олиб боргани сабаб ноқонуний мигрантлар орасида қурбонлар бўлмади. Бу ҳақда “Vesti.ru” нашри хабар бермоқда.
Италия ҳукумати Ўртаер денгизи орқали муҳожирларни қабул қилиш бўйича 2016 йилги кўрсаткич рекорд даражага етганини эълон қилди. Ушбу кўрсаткич 2014 йили 170 минг нафарни ташкил қилган эди, 2016 йилда эса 171 мингга етди.
Миграция бўйича халқаро ташкилотнинг маълумотларига кўра, 2016 йилда Европага етиб олиш учун Ўртаер денгизи орқали йўлга чиққан 4,7 минг нафар муҳожир ҳалок бўлган.

Мухторбек Абдуллаев