...
МЕНЮ
ONLINE TV

Италияда тозалаш 100 дан ортиқ мафия бошлиқлари қўлга олинди


18:12, 19.06.2018 Олам
 2 664

Мамлакат жанубида мафияга қарши йирик амалиёт ўтказди.

Кеча, 18 июнь куни Италия карабинерлари мамлакат жанубида уюшган жиноятчиликка қарши йирик операцияни амалга оширди. Мамлакатнинг Бари ва бошқа шаҳарларида Апулия вилоятининг икки йирик жиноий гуруҳига оид 104 нафар киши қўлга олинди.
 
“Мафияга қарши Бари маъмурияти билан биргаликда олиб борилган текширувлар гуруҳларнинг ташкилий тизимлари, шунингдек, Бари шаҳри фуқароларининг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётига таъсир ўтказиш йўлларини аниқлаш имконини берди”, дейди карабинерлар.
 
Бундан ташқари, икки жиноий “оила” ўқотар қуроллар, хусусан, Калашников автоматига эгалиги аниқланган.
 
ОАВнинг таъкидлашича, ҳибсга олинганлар қаторида қўриқлаш фирмасига эга, узоқ вақт Апулия Ракета ва порахўрликка қарши кураш жамғармаси бошқарув гуруҳи таркибида бўлган тадбиркор ҳам бор.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Италия мафия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!