Бу референдум мамлакат сиёсий ҳаётида улкан бурилиш ясаши билан бирга Италияни Европа Кенгашидан чиқиш ёки чиқмаслигини ҳал қилади.
Агар референдумда “йўқ” жавоби олинса, Италия Бош ваъзири Маттео Ренци истеъфога чиқади. Бу ҳолатда ҳокимият тепасига келиши кутилаётган “5 юлдуз” ҳаракати мамлакатнинг Европа Кенгашига аъзолигига қарши чиқади.
Агар “ҳа” жавоби олинса, марказий ҳукуматнинг мавқеи мустаҳкамланади, мамлакат сенати юқори палатасининг ваколатлари қисқаради.
Ғарбий Европа мамлакатлари орасида ўз обрўсига эга бўлган Италия давлати тепасига 1946 йилдан буён сиёсий барқарорликни кучайтиришга йўналган 60 та турли ҳукумат келди.
Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг муҳим ўзгариш
Қайта қуриш тарафдорлари Конституцион ислоҳотларни амалга ошириш лозим эканини таъкидлади.
Италиянинг сайлов тизими овоз бериш қонун ўзгаришига олиб келувчи қайта қуришга қарши чиқиб, ажратиш тамойилини олдини олишга киришди.
Агар Маттео Ренци истеъфога чиқса, Италия ЕКдан чиқиб кетади
Чап қанот вакили бўлган Бош вазир Маттео Ренци референдумда “йўқ” жавоби олинса, истеъфога чиқишини такрор ва такрор айтди. Шунинг учун, бундай референдум Ренцини катта синовдан ўтказади.
Маттео Ренци истеъфога чиқса, “5 юлдуз” ҳаракати ҳукуматни қўлга олишини айтган. Шундан сўнг, Италияни Европа Кенгаши таркибидан чиқариш таклифи билан референдум ўтказишни режалаштирмоқда.
“Йўқ” дейдиганлар сони кўпроқ
Италиядаги охирги 15 кун давомида ўтказилган сўров натижалари “йўқ” овозини берувчилар сони анчайин кўп эканини кўрсатмоқда.
80 нафар машҳур кишилар имзо тўплади ҳамда ҳаракат ва референдум жавобини “ҳа”га ўзгартириш кампаниясини бошлаб юборди.
Италиянинг таниқли актёрлари, режиссёрлари, қўшиқчилари ва спортчилари, жумладан, Италия тенори Андреа Бочелли, режиссёр Паоло Соррентино, афсонавий футболчи ва мураббий Марко Тарделли, актёр Лука Дзингаретти, шунингдек, келиб чиқиши турк бўлган италиялик режиссёр Ферзан Озпетек ҳам ўз имзоларини берган.
Давлатни ташлаб чиқиб кетади.
Италиялик яна бир таниқли шахс Массимо Боттура дунёнинг энг машҳур бош-ошпази ҳисобланади. У Италиянинг кунлик нашри бўлган “Corriere della Sera” газетасига берган интервьюсида агар референдумда “ҳа” жавоби чиқмаса, мамлакатни тарк этишини айтган.