Портлашлар 45 сония фарқ билан юз берган. Биринчи автомобилга ўрнатилган портловчи восита ҳаракатга келтирилган бўлса, кейин худкуш-террорчи ўзини портлатиб юборган.
Туркия Республикаси Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу Бешиктошдаги теракт маҳаллий “Бешиктош” ва “Бурсаспор” футбол клублари ўртасидаги учрашувдан сўнг, стадион яқинида содир бўлганлигини маълум қилди.
Хабарларга кўра, стадион яқинидаги туннель чиқишида турган автомобилдаги портловчи восита ҳарбийлар бўлган автобус ўтиб кетаётган вақтда ҳаракатга келтирилган. Хабар қилишларича, бомба масофадан туриб бошқарилган. Бу портлашдан 45 сония ўтиб, Мачка боғининг стадион тарафида иккинчи портлаш рўй берди. Бу ерда худкуш-террорчи ўзини портлатиб юборди.
Маълумотларга қараганда, бу террорчилик ҳаракатида алоқаси бор, дея гумон қилинаётган 10 киши ҳибсга олинган. Суриштирув ишлари давом этмоқда.
Аввалроқ, Туркия Республикаси президенти икки кунлик ташриф билан Қозоғистон Республикасига келаётгани ҳақида хабар берган эдик. Эрдўған юз берган терактдан сўнг Қозоғистонга уюштиражак ташрифини ҳам бекор қилди.
Кеча, 11 декабрь куни Туркияда бир кунлик мотам эълон қилинди.
Айни вақтда Туркия раҳбари номига чет мамлакатлар раҳбарларидан ҳамдардлик мактублари келмоқда.