Полиция офицери бир неча ўн кишини жангарининг қурбони бўлишда сақлаб қолди.
“Dailysabah” нашри аэропорт терминалида жангарилардан бирининг одамлар ортида қувлаб кетаётган пайтда, полиция офицери томонидан уни тўхтатиб қолингани тасвирланган видеони намойиш этди. Яшин Дуран исмли полиция ходими террорчига қарата ўқ узиб, уни яралагани видеода акс этган. Хабарда ёзилишича, Дуран бу воқеадан олдин худкуш – террорчи ўзини портлатиши натижасида яраланган бўлган.
Қўпорувчилик юзасидан ҳеч қайси террорчи гуруҳ жавобгарликни ўз бўйнига олмаган бўлсада, Туркия бош вазири Бинали Йилдирим теракт ортида ИШИД турганини маълум қилди.