...
МЕНЮ
ONLINE TV

Истанбулда террорчига ўхшаш туркманистонлик фуқаро калтакланди


13:06, 05.01.2017 Олам
 3 436

Калтаклардан “яхшигина” жароҳат олган туркманистонлик киши полиция бўлимига келтирилиб, суриштирув ишлари олиб борилди.

Истанбул шаҳри туманларидан бирининг аҳолиси Янги йил кечаси туркманистонлик фуқарони Reina тунги клубида отишма уюштирган террорчи деб ўйлаб, калтаклашди. Бу ҳақда Туркиянинг “Do’g’an” ахборот агентлиги хабар берди.
 
Туркманистон фуқаросининг ташқи кўриниши террорчининг тарқалган суратларига ўхшагани туфайли Пендик тумани аҳолиси уни теракт ижрочиси, деб ўйлаган ва калтаклаган. Муштлашувдан “яхшигина” жароҳат олган туркманистонлик киши полиция бўлимига келтирилиб, суриштирув ишлари олиб борилди.
 
Натижада туркманистонлик фуқаро террорчи эмаслиги аниқланди. Шу билан бирга, текширувлар жараёнида унинг виза муддати ўтиб кетганлиги ошкор бўлиб, у Туркиядан депорт қилинадиган бўлди.
 
Аввал хабар қилганимиздек, Янги йил байрами кечасида Истанбулдаги Reina тунги клубида теракт содир этилди. Номаълум шахс аввал қўриқчиларга қарата автомат орқали ўқ узиб, клубга бостириб кирган. Кейинчаллик одамларга қарата ўт очган ва бир неча дақиқадан сўнг бинони тарк этган. Воқеа 39 кишининг ўлимига сабаб бўлди.
 
Аввалроқ, ИШИД террорчилик гуруҳи мазкур терактни ўз зиммасига олгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик, клубнинг камералари орқали олинган террорчининг фотосуратлари тарқалди.
 
Мазкур теракт ижрочисини топиш мақсадида Истанбул, Конья ва Измир шаҳарларида бир неча тинтув операциялари амалга оширилди. Натижада Измирда 40 киши қўлга олинди. Улар Ўрта Осиё ва Доғистон фуқаролари эканлиги айтилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Истанбул Теракт Reina 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!