...
МЕНЮ
ONLINE TV

Истанбулда ўтказилган кураш турлари форумида Ўзбекистон вакиллари иштирок этди


14:16, 15.02.2016 Спорт
 2 811

Форумда Ўзбекистон Бел олиш ва уч кураш ассоциацияси вакиллари томонидан тайёрланган уч кураш бўйича полвонларнинг кўргазмали чиқишлари акс эттирилган фильм намойиш этилди.

Туркиянинг Истанбул шаҳрида Бутунжаҳон кураш иттифоқи (United World Wrestling) томонидан ўтказилган дунё мамлакатлари миллий кураш турларининг форумида элликдан зиёд давлат вакиллари ўзларининг миллий спорт турлари билан иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.  

Форумда Ўзбекистон Бел олиш ва уч кураш ассоциацияси вакиллари ҳам қатнашди. Ассоциация 2015 йили ташкил этилган ва унинг асосий вазифаси ўзбек миллий спорт турлари – кураш, белбоғли кураш ва белбоғли олишни ривожлантириш, мазкур спорт турлари асосида янги уч кураш спорт турини янада тарғиб қилишдан иборат. 

Уч кураш бўйича ўтадиган мусобақалар уч давра (раунд) давом этади, полвонлар кураш, белбоғли кураш ва белбоғли олиш бўйича куч синашади. 

Форумда Ўзбекистон Бел олиш ва уч кураш ассоциацияси вакиллари томонидан тайёрланган уч кураш бўйича полвонларнинг кўргазмали чиқишлари акс эттирилган фильм намойиш этилди. 

Теглар:United World Wrestling Кураш Истанбул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!