Аввалроқ, теракт қурбонлари сони 36 кишини, жароҳатланганлар эса 147 нафарни ташкил этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Турк нашри “Haber7”нинг маълум қилишича, қурбонлар сони ортган, яъни 41 кишига етган. Бундан ташқари, жароҳатланганлар сони 239 кишини ташкил этмоқда. Шулардан 139 киши шифохонада даволанмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 28 июнь куни Туркия вақти билан соат 21:45да Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропортида мудҳиш портлаш рўй берган эди. Аэропортда берган теракт худкуш-террорчи томонидан амалга оширилгани айтилди. Ҳозирча шахси аниқланганлардан 26 нафари Туркия фуқароси ва бир киши эса украиналик бўлиб чиқди.