Бу декларацияда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Фаластин давлатини Шарқий Қуддусни унинг пойтахти, деб тан олиниши тўғрисида баёнот бердилар.
Саммит якунида Истанбул Декларацияси қабул қилинди. Бу декларацияда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Фаластин давлатини Шарқий Қуддусни унинг пойтахти, деб тан олиниши тўғрисида баёнот бердилар.
Шу билан бирга ИҲТ дунё жамоатчилигини Шарқий Қуддусни Фаластиннинг босиб олинган пойтахти, деб тан олишга чақирган. Декларация матнида, “ИҲТ давлатлари АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қуддус шаҳри бўйича қабул қилган қарорини қатъий равишда қоралашади ва рад қилишади”, дейилган.
Декларацияда таъкидланишича, агар БМТнинг Хавфсизлик кенгаши чоралар (Қуддус атрофидаги можаролар бўйича) кўрмаса, ИҲТга аъзо давлатлар халқаро ҳуқуқларнинг қўпол бузилгани тўғрисидаги бу масалани БМТнинг Бош ассамблеясига киритишга тайёрдирлар. Бу саммитда 50 га яқин давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этишди.