...
МЕНЮ
ONLINE TV

Иссиқроқ кийининг! Ўзбекистонда ҳаво +3 гача тушиб кетади


18:31, 16.04.2018 Бу қизиқ
 9 245

Баҳор ўрталаб, ёз яқинлашгани сари кунлар исиш ўрнига, салқинлаб боряпти.

Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, эртага, 17 апрель куни Ўзбекистоннинг деярли барча шаҳарларида ёмғирли об-ҳаво кутилмоқда.
 
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +9...+11, кундузи +13...+15 даража илиқ бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, 12-17 м/с тезликка етиши мумкин. Вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилмоқда.
 
Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳаво кечаси +10...+15, кундузи +18...+23 даража илиқ бўлади. Ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.
 
Самарқанд, Гулистон, Жиззах, Бухоро ва Навоий вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечаси +7...+12, кундузи +13...+18 даража бўлади. Момақалдироқ бўлиб, 12-17 м/с тезликда шамол эсиши кутилмоқда.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида кечаси +10...+15, кундузи +13...+18 даража илиқ бўлиб, ёмғир ёғади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кечаси +3...+8, кундузи +12...+17 даража илиқ бўлади. Ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!