...
МЕНЮ
ONLINE TV

Испаниядаги кучли сув тошқини темир йўл фалокатига сабаб бўлди


18:13, 29.11.2017 Олам
 2 080

Қутқарувчилар воқеа жойига вертолётда боришга мажбур бўлишди.

Бугун, 29 ноябрь куни Испанияда кучли сув тошқини туфайли йўловчи ташувчи поезд ўз рельсларидан чиқиб кетди. Натижада 21 киши жабрланди. Бу ҳақда “El Еspanol” нашри хабар бермоқда.
 
Поезд Малага-Севилья йўналишида ҳаракатланган эди. воқеа содир бўлган вақтда поезд ичида 79 нафар йўловчи бўлган.
 
Жабрланган 21 кишининг 3 нафари оғир аҳволда эканлиги хабар қилинди. Улар шифохонага етказилган.
 
Фалокат юз берган ҳудуд сув билан тўлган. Шу сабаб ҳам қутқарувчилар воқеа жойига вертолётда боришга мажбур бўлишди.
 
Фалокат содир бўлган ҳудуд атрофида меҳнат қилган  фермерлар жабрланганларга илк ёрдам беришга уринишган.
 
Маълумотларга кўра, ўтган тунда мазкур ҳудуднинг ҳар бир квадрат метр майдонини 113 литргача бўлган миқдордаги сув қоплаган. Айрим туманларда эса 1 квадрат метр майдонни 200 литр сув тўлдирган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Поезд фалокати Сув тошқини Испания 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!