...
МЕНЮ
ONLINE TV

Испанияда нуфузли кинофестивалга старт берилди


12:37, 17.09.2016 Кино
 2 256

Европада нуфузи бўйича Канн, Берлин ва Венеция фестивалларидан кейин тўртинчи ўринда турувчи мазкур кинотанлов 24 сентябрга қадар давом этади.

Испаниянинг Сан-Себастьян шаҳрида 64-Халқаро кинофестивал ўз ишини бошлади. Бу йилги фестиваль меҳмонлари Моника Белуччи, Ричард Гир, Хью Грант, Изабель Юппер, Жозеф Гордон-Левитт, Женнифер Коннелли каби кино олами юлдузлари бўлишди.
 
Кинофестивалнинг асосий “Олтин чиғаноқ” мукофотига 17та фильм даъвогарлик қилмоқда. Танловдан ташқари, тадбир давомида Оливер Стоуннинг “Сноуден”, Жером Саллнинг жаҳон океани тадқиқотчиси Жак-Ив Кусто ҳақида ҳикоя қилувчи “Оддисея” картиналари намойиш этилади.
 
Европада нуфузи бўйича Канн, Берлин ва Венеция фестивалларидан кейин тўртинчи ўринда турувчи мазкур кинотанлов 24 сентябрга қадар давом этади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Кинофестиваль Кино Испания 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!