Лаҳордаги истироҳат боғида содир этилган терактда 72 киши ҳалок бўлди, 300 киши жароҳатланди.
Кеча, 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн ва Бош вазири Навоз Шарифга Лаҳор шаҳридаги истироҳат боғида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонларнинг, айниқса аёллар ва ёш болаларнинг нобуд бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик ифодаланган мактублар йўллади.
Ислом Каримов қурбон бўлганларнинг ҳамда жабрланганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик сўзларини билдирди.