...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИШИДнинг “пойтахти” жангарилардан озод қилинди


09:22, 14.10.2017 Олам
 2 552

2016 йилда АҚШ бошчилигидаги Ғарб коалиция кучлари шаҳарни озод қилиш бўйича операция бошланган эди.

ИШИД жангариларининг асосий таянч нуқтаси бўлган  Ар-Ракка (Ар-Раққа) шаҳри террорчилардан бутунлай озод қилинди, дея хабар беради Ал-Арабия манбаларига таяниб РИА Новости нашри.

Шаҳардаги ИШИД жангарилари қуролларини Сурия демократик кучларига топширган ва таслим бўлган. Ар-Ракка (Ар-Раққа) шаҳри 2013 йилдан бери жангарилар назоратида бўлиб, шаҳар ИШИД террорчи ташкилотининг норасмий пойтахти эди.

2016 йилда Америка Қўшма Штатлар бошчилигидаги Ғарб коалиция кучлари шаҳарни озод қилиш бўйича операция бошланганлигини эълон қилган эди.

13 октябрь, жума куни Россия мудофаа вазирлиги томонидан берилган баёнотга кўра, жангарилар ҳозирда Суриянинг 8% ҳудудини назорат қилмоқда. Умуман олганда, Сурияда уруш якунига етган.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Сурия ИШИД 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!