Террорчи 4 йил муқаддам Буюк Британияда "ақидапарастликни" қабул қилган эди. Унгача Салли Жонс мусиқа гуруҳининг аъзоси бўлганлиги айтилган.
Хабарда айтилишича, “Оқ бева”ни АҚШ мудофаа кучлари Ар-Раккадан қочиб кетмоқчи бўлган пайтда йўқ қилган.
Бундан ташқари, ҳарбий операция чоғида Салли Жонс билан бирга юрган унинг 12 яшар ўғли ҳам ўлдирилганлиги маълум қилинмоқда.
Шу йилнинг июнь ойида Салли Жонс ҳаёти ҳақидаги маълумот “Al-Hayat” газетасида келтирилган эди. У 4 йил муқаддам Бирмингемда (Буюк Британия) ислом динига ёт бўлган радикал оқимни, аниқроғи ақидапарастликни қабул қилган эди. Унгача Салли Жонс мусиқа гуруҳининг аъзоси бўлганлиги айтилган.
Салли Жонс Сурияга турмуш ўртоғи, ақидапараст террорчи эркак — Жунайд Ҳусайин орқали келиб, ИШИД аъзосига айланган эди.
“Оқ бевани”нинг турмуш ўртоғи Жунайд Ҳусайин ҳам 2015 йилда АҚШ ҳарбийлари томонидан ўлдирилган. Шундан сўнг яқин шарқлик эркакнинг европалик аёлига “Оқ бева” лақаби қўйилган бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ айрим жаҳон оммавий ахборот воситалари, хусусан сиёсий экспертларнинг фикри кўра ИШИДнинг “фаолияти” айрим ҳарбий кучлар томонидан молиялаштирилаётган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Унда ИШИД террорчилари Ер юзида тобора авж олаётган геосиёсий ўйин учун, жумладан Яқин Шарқда мавжуд “қора олтин” (нефть) бизнесидаги “рақобат” важида пайдо бўлган жиноятчилар уюшмаси сифатида тилга олинган эди.