Вазген Заргарьян бир неча марта террористик ташкилот таркибига қўшилишга ҳаракат қилган.
Хабарда ёзилишича, судланувчи ўз айбини тўлиқ тан олган ва қилмишидан жуда афсусда. Аввалроқ, прокуратура Заргарьянни тўрт йил озодликдан маҳрум этишни сўраган эди.
Маълумотларга кўра, айбланувчи 2014 йилнинг март ойида Сурияга бориб, ИШИДга қўшилишга ва у ерда ҳукумат кучларига қарши урушга қатнашишга қарор қилган. 2014-2015 йилларда Заргарьян хорижий давлатлар орқали Сурияга боришга уриниб кўрган, лекин уддасидан чиқа олмаган. Сўнгги ҳаракат давомида у Ростов-на-Донуда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинди.
Судланувчи ўз айбини тан олгани сабабли, суд қўшимча далиллар ва гувоҳларнинг кўрсатмаларини ўрганиб чиқмайди ва дарҳол ҳукм чиқариши мумкин, дейилади хабарда.