...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИШИД яна теракт уюштириш ниятида


13:35, 10.04.2017 Олам
 5 210

Мисрда юз берган теракт оқибатида 44 киши қурбон бўлди, 100дан ортиқ киши яраланди.

ИШИД террорчилик гуруҳи яна босқинчилик ҳаракатларини амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар тарқатди.
 
9 апрель куни Мисрнинг икки шаҳридаги черковда йирик теракт содир этилганди ва бу жиноятни ИШИД террорчилари амалга оширгани хабар қилинганди.
 
Хориж ОАВнинг маълумотларига қараганда, Танта ва Александрия шаҳрида уюштирилган терактлар худкуш-террорчилар томонидан амалга оширилган. Портловчи воситаларга эга бўлган нимча кийиб, ўзини портлатган террорчиларнинг исми ошкор бўлди. Улар – Абу ал-Бараа ал-Масрий ва Абу Исҳоқ ал-Масрий.
 
Бу воқеадан сўнг, ИШИД жангарилари янги ҳужумларга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги маълумотлар тарқалди.

Эслатиб ўтамиз, Мисрда юз берган теракт оқибатида 44 киши қурбон бўлди, 100дан ортиқ киши яраланди. 
 
​Дурдона Расулова
 

Теглар:Худкуш-террорчи Миср ИШИД 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!