“Ислом давлати”нинг раҳнамоси Абу Бакр Ал-Боғдодий Сурия билан чегара ҳудудда юз берган авиатўқнашувда жароҳатлангани хабар қилинмоқда.
Бироқ АҚШ ҳарбийлари ИШИД раҳбарининг яралангани тўғрисидаги хабарни тасдиқламади. Ислом-радикал ҳаракати етакчисининг ўлими тўғрисидаги хабарлар биринчи маротаба қулоққа чалинаётгани йўқ. Кейинроқ мазкур миш-мишлар ўзини оқламагани маълум бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йил июнидан бери Абу Бакр Ал-Боғдодий “Ислом давлати”га етакчилик қилиб келмоқда. Тахминларга кўра, у бошчилигидаги гуруҳ аъзолари ва жангариларнинг сони 50-200 мингдан ортиқни ташкил қилади.